Божхоначилар ҳужжатларда кўрсатилмаган 313,5 млн сўмлик товарларни фош қилди
Хоразм вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Урганч” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан келтирилган товарлар кўрикдан ўтказилганида, бир қанча қонунбузарликлар аниқланди.
Жумладан, йўл-юк кузатув ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 313,5 млн сўмлик чим ўрувчи машина, чим ўриш учун қайчи ва сув насоси борлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, мазкур товарларга тегишли ҳужжатлар қалбакилаштирилгани маълум бўлди.
Жуда кўп миқдордаги товарлар декларация қилинмасдан божхона чегарасидан ўтказиш хатти-ҳаракати содир этилгани сабабли, Жиноят кодекси 182–моддаси 2–қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
21:32 / 27.11.2024
Товарни божхона муҳри остида ташишга рухсат бериш гувоҳномасини олиш рақамлаштирилади
21:58 / 20.05.2024
Божхоначилар қурол олиб ўтмоқчи бўлган шахсни тўхтатишди
15:56 / 17.02.2024
Божхона постида Ўзбекистонга тўппонча олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
12:07 / 02.12.2023