Жаҳон | 20:54 / 19.04.2021
17613
1 дақиқада ўқилади

Тинч океанида дунёдаги энг катта айсберг эриб кетди

Тинч океанида дунёдаги энг катта А-68 айсберги эриб кетди. Бу ҳақда РЕН ТВ хабар берди.

Телеканалнинг маълумот беришича, тўрт йил аввал Антарктидадан ажралган вақтида айсбергнинг майдони 6 минг кв километрни ташкил этган. Ўша пайтда унинг оғирлиги 1 трлн тоннага тенг бўлган.

Ҳозирда айсберг кўплаб бўлакларга бўлиниб кетган.

А-68 парчаланаётгани ўтган йили маълум бўлганди. Олимлар унинг узоқ вақт давомида эримай турганидан ҳайрон қолишганди.

У Ларсен музлигидан 2017 йил июлда ажралган.

Мавзуга оид