Ҳакерлар Apple’нинг янги қурилмалари махфий чизмаларини ўғирлашди
Revil ҳакерлар гуруҳи Apple компаниясининг янги қурилмалари махфий чизмаларини ўғирлаганини маълум қилди. Ҳакерлар, шунингдек, компаниядан 50 млн доллар талаб қилишган.
Bloomberg ахборот агентлигининг хабар беришича, ҳакерлар нафақат чизмаларни ўғирлашган, балки АҚШ компаниясига бутловчи қисмлар етказиб берувчи Quanta Computer компаниясининг компьютер тармоғидаги маълумотларни шифрлаб қўйишган. Улар маълумотларни дешифрлаш учун 50 млн доллар талаб қилишган.
Ҳакерлар сўралган пул 1 майгача тўланишини талаб қилишмоқда. Улар айни вақтда Apple’нинг янги гаджетлари ҳақидаги махфий файлларни эълон қилишни давом эттиришмоқда.
Тижорат сири ҳисобланган чизмалар Quanta Computer компьютер тармоғи бузиб кирилгандан кейин ўғирланган.
20 апрелда Apple янги маҳсулотлари тақдимотини ўтказди. Компания бинафша рангдаги iPhone 12’ни, iPad Pro планшетларининг янги авлодини, iMac компьютерларини ҳамда йўқотилган буюмларни топишда ёрдам берувчи AirTags қурилмасини намойиш қилди.
Мавзуга оид
19:37 / 12.01.2025
Британия суди Apple компаниясига қарши 1,5 млрд фунтлик даъвони кўриб чиқади
16:40 / 11.01.2025
Буклама iPhone шу йилдан оммавий ишлаб чиқарилиши мумкин
18:52 / 09.01.2025
Индонезия Apple компаниясига iPhone 16 сотувини қайта тиклашга рухсат бермади
23:51 / 08.01.2025