Жаҳон | 21:15 / 23.04.2021
6722
2 дақиқада ўқилади

Беларусга Skoda auto, Liqui Moly ва Beiersdorf маҳсулотларини олиб кириш тақиқланди

Таъкидланишича, ушбу қарор «Беларусь халқига нисбатан нодўстона ҳаракатлар ҳисобга олинган ҳолда миллий манфаатларни ҳимоя қилиш мақсадида» қабул қилинган.

Фото: Yuriko Nakao/Getty Images

Беларусь ҳукумати санкция чораларини жорий этди ва мамлакат ҳудудига Skoda auto, Liqui Moly ва Beiersdorf савдо маркалари маҳсулотлари олиб кирилишини тақиқлади.

Олиб кириш тақиқланган маҳсулотлар рўйхатига Liqui Moly, Skoda auto ва Beiersdorf (Nivea, Eucerin, La Prairie, Labello, Hansaplast, Florena, «8X4», Skin Stories, Gammon, Tesa, Chaul, Coppertone, Hidrofugal, Stop The Water While Using Me! савдо маркалари) гуруҳлари маҳсулотлари киритилди, дейилади мамлакат ҳукумати матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, ушбу қарор «Беларусь халқига нисбатан нодўстона ҳаракатлар ҳисобга олинган ҳолда миллий манфаатларни ҳимоя қилиш мақсадида» қабул қилинган.

Тақиқ ҳужжат эълон қилинганидан 10 кун ўтиб кучга киради ва 6 ой давомида амал қилади.

Ҳужжатга кўра, Беларусь ҳудудига тақиқланган маҳсулотлар олиб кирилгани аниқланган ҳолатда бу маҳсулотлар ортга қайтариб юборилади.

Тақиқ шахсий фойдаланиш учун олиб кирилган маҳсулотлар ҳамда ЕОИИга аъзо давлатларда рўйхатга олинган ёки ЕОИИ ҳудудига вақтинча кириб келган транспорт воситаларига нисбатан қўлланилмайди.

Мавзуга оид