Ўзбекистон | 13:57 / 26.04.2021
10087
2 дақиқада ўқилади

Президент Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага 2 млрд сўмдан маблағ ажратиш бўйича топшириқ берди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг оммавий ахборот воситалари учун ўтказилаётган анъанавий брифингда маълум қилишича, Яшнобод туманидаги “Парвоз” маҳалласи намуна сифатида олинади.

“Давлат раҳбари Яшнобод туманида аввал аҳволи оғир бўлган “Парвоз” маҳалласига ҳам борди. Бугун вазият бутунлай ўзгарган. “Обод маҳалла” сиёсатини амалга ошириш натижасида бу маҳалланинг қиёфаси тубдан ўзгариб, аҳолининг осуда яшаши ва дам олиши учун барча шароитлар яратилган. Ҳамма жой тоза, тартибли. 

Президентимиз маҳалла бўйлаб юриб, ободонлаштириш ишлари билан танишдилар ва нуронийлар, аёллар, болалар билан суҳбатлашдилар. Жуда ҳам самимий мулоқотлар бўлди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга “Парвоз” маҳалласини намуна қилиб олиб, Тошкент шаҳридаги барча 524та маҳаллани шундай обод қилиш бўйича топшириқ берилди. Бунинг учун ҳар бир маҳаллага, ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, ўртача 2 миллиард сўмдан маблағ ажратиш бўйича топшириқ бердилар”, дея Шерзод Асадовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид