Telegram’да Payme вa CLICK ёрдамида карта орқали тўлов қилиш имконияти пайдо бўлди
Тўловлар платформаси очиқ ва бепул – Telegram комиссия олмайди ва тўлов маълумотларини сақламайди.
Telegram мессенжери навбатдаги янгиланиш ҳақида маълум қилди. Бу янгиланишда исталган чатда тўлаш учун тўловлар, овозли чатлар учун режалаштириш ва мини профиллар, браузерлар учун Telegram’нинг янги версиялари ва бошқалар тақдим этилмоқда.
Хабар қилинишича, ушбу янгиланиш Payme вa CLICK каби 8та тўлов тизими ёрдамида исталган чатда карта орқали тўловларни қабул қилиш имконини беради.
“Бундан ташқари, тўлов пайтида чойчақа қўшиш ва севимли муаллиф, қаҳвахона ёки дўконни қўллаб-қувватлаш мумкин. Тўлов учун исталган иловадан, жумладан, компьютер учун Telegram’дан фойдаланиш мумкин”, дейилади хабарда.
Тўловлар платформаси очиқ ва бепул – Telegram комиссия олмайди ва тўлов маълумотларини сақламайди. Реквизитлар бевосита тўлов тизимига, етказиб бериш ахбороти эса маҳсулотни юбориши учун сотувчига юборилади.
Навбатдаги янгиланишга кўра, энди гуруҳ ва каналлар администраторлари барча хоҳловчилар режаларини тузиши, танишларига ҳодиса ҳақида айтиши учун муайян сана ва вақтга келгуси овозли чатни режалаштириши мумкин.
Шунингдек, янги, тўлиқ функцияли Telegram веб иловалари тақдим этилди.
Мавзуга оид
18:26 / 23.12.2024
Telegram 2024 йилда 1 миллиард доллар даромад қилди
20:54 / 12.12.2024
Telegram 2024 йилда 15 миллиондан зиёд канал ва гуруҳларни блоклади
21:19 / 09.12.2024
Украина расмийлари Telegram иловасидан фойдаланишни камайтирди – ОАВ
20:04 / 26.11.2024