Ўзбекистон | 10:02 / 28.04.2021
14762
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон туризм ва спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ўткир Саидов туризм ва спорт вазирининг зиёрат туризми бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда туризм ва спорт вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Лола Раҳмонбоева хабар берди.

Ўткир Саидов 1988 йилда Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида туғилган. 2011 йилда Самарқанд давлат чет тиллар институтининг филология факультетини, 2015 йилда президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 

У 2017 йилдан буён Туризм қўмитасида турли лавозимларда ишлаган. 2019 йилдан 2020 йилгача Жамоат ташкилотлари ва хориждаги диаспоралар билан ишлаш бошқармаси раҳбари бўлган.

Ўткир Саидов шу кунга қадар вазирнинг маънавий-маърифий масалалар ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси эди.

Жорий йилнинг апрел ойи бошида президент фармони билан Азиз Абдуҳакимов бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири лавозимига тасдиқланди.

Шунингдек, президентнинг тегишли қарори билан Улуғбек Аъзамов туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига, Абдулазиз Оққулов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига, Аваз Каримов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига, Зариф Қозоқов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мавзуга оид