Иқтисодиёт | 18:46 / 07.05.2021
18556
1 дақиқада ўқилади
Доллар курси бир ҳафталик тушишдан сўнг яна ошди
Ҳафта давомида пасая борган АҚШ долларининг расмий курси янги ҳафта бошида кўтарилиб, 10,511.84 сўмга тенг бўлади.
10 май, душанба кунидан бошлаб Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курси 7 май, жума кунига нисбатан 18 сўмга қимматлашиб, 10,511.84 сўмни ташкил қилади. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
3 май, душанба кунидаги кўтарилишдан (13 сўмга қимматлаб, 10,523 сўмни ташкил қилганди) сўнг, ҳафта давомида курс тушиш кўрсаткичини намоён қилиб келди.
4 майдан бошлаб нафақат доллар, балки евро, фунт, иена, юан, рубл ва тенге ҳам арзонлади.
3-7 май оралиғида доллар курси 30 сўмга арзонлади ва 7 май ҳолатига кўра, бир доллар 10,493 сўмни ташкил қилди.
- Эслатиб ўтамиз, расмий курс – валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар учун амал қилади.
- Марказий банк валюталарни расмий курсда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган. Тижорат банкларидаги валюталар курси расмий курсдан фарқ қилиши мумкин.
Мавзуга оид
21:14 / 11.11.2022
Долларнинг расмий курси 11200 сўмдан ошди
17:01 / 19.05.2022
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 100 сўмдан пастга тушди
16:50 / 06.04.2022
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет иккинчи кун пасайди
16:18 / 16.03.2022