Ўзбекистон | 07:54 / 08.05.2021
2768
1 дақиқада ўқилади
Боғдод туманидаги ЙТҲда яна бир қизалоқ вафот этди
Воқеа 4 май куни Боғдод туманининг Қўштегирмон қишлоғи ҳудудида содир бўлган.
Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, фуқаро А.А. “Damas” русумли автомашинасини Қўштегирмон қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида, йўлни қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Т.М. исмли қизни уриб юборади. Оқибатда Т.М. исмли қиз ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Боғдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ, Фарғонадаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 9 ёшли қиз вафот этганлиги бўйича хабар берилган эди.