Жаҳон | 09:03 / 09.05.2021
11633
1 дақиқада ўқилади

Лондоннинг илк мусулмон мэри ўз лавозимини сақлаб қолди

Фото: AP

Британиянинг Лейбористлар партияси аъзоси Содиқ Хон Лондон мэри лавозимига қайта сайланди. Европа давлати пойтахти мэри лавозимини эгаллаган илк мусулмон бўлган Содиқ Хон сайловларнинг 2-босқичида кўпчилик овоз тўплаб, ўз лавозимини сақлаб қолди.

Хон учун сайловчиларнинг 55,2 фоизи овоз берган. Унинг асосий рақиби, Консерваторлар партияси вакили Шон Бэйлини 44,8 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлаган. Сайловлардаги давомат 42 фоизни ташкил қилган.

Хон 2016 йилда Лондон мэри лавозимини эгаллаганди. Жорий сайловлар дастлаб 2020 йилда ўтиши керак бўлган, бироқ пандемия сабабли бир йилга қолдирилганди.

Содиқ Хон 1970 йилда покистонлик муҳожирлар оиласида дунёга келган.

Хон, шунингдек, Британия вазирлар маҳкамасининг аъзосига айланган биринчи мусулмон ҳисобланади: 2008-2010 йилларда у навбати билан жамоалар бўйича вазир ва транспорт вазири лавозимларини эгаллаган.

Мавзуга оид