Ўзбекистон | 10:24 / 12.05.2021
7485
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дунёдаги энг катта қўлёзма Қуръони Карим саҳифаси қўлда кўчириб чиқилди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида дунёда энг катта қўлёзма Қуръони Карим саҳифасини қўлда кўчириш ишлари якунига етди. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу саҳифа Бойсунқур Мирзо томонидан отаси султон Шоҳруҳ Мирзо учун махсус кўчирилган Бойсунқур Қуръони саҳифасининг бироз катталаштирилган такроридир.

“Саҳифани Марказ хаттоти, Тошкент Ислом институти битирувчиси Нажмиддин Фаёзий Нуриддин ўғли 6 ой мобайнида кўчирди. Махсус қоғоз Япониядан, бўёқлар Туркиядан келтирилди ва саҳифага ўзбек олтини суви билан ҳал берилди. Табаррук саҳифа Ислом цивилизацияси марказидаги Усмон Қуръони учун жиҳозланаётган хонақоҳдан жой олади”, – дейилади хабарда.

Шунингдек, айни дамда Ислом цивилизацияси маркази қўлёзма Қуръон саҳифасини Гиннес рўйхатига киритиш юзасидан музокаралар олиб боришга киришган.

Мавзуга оид