Ғазо секторида Исроил ҳужуми қурбонлари сони қарийб 140 нафарга етди
Ҳалок бўлганларнинг 39 нафари вояга етмаганлар ва 22 нафари аёллар.
Исроил томонидан амалга оширилган ракета ҳужумлари оқибатида Ғазо секторида камида 139 киши ҳалок бўлди, мингдан ортиқ инсон жароҳатланди. Бу ҳақда соҳилбўйи анклави соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
"Исроил тажовузи натижасида 139 киши ҳалок бўлди, улар орасида 39 нафар вояга етмаганлар ва 22 нафар аёл бор, мингдан ортиқ киши турли даражада тан жароҳати олди", - дея вазирлик баёнотидан иқтибос келтирмоқда Saut Al-Aqsa радиостанцияси.
Исроил ва Ғазо секторини назорат қилувчи ҲАМАС ва «Ислом жиҳоди» ҳаракатлари ўртасидаги навбатдаги ихтилоф 10 май куни бошланди. ҲАМАС Исроилга ультиматум қўйиб, Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди атрофидаги ҳудудлар ва Шайх Жарроҳ даҳасидан хавфсизлик кучларини олиб чиқишни талаб қилиб, йўқса уруш бошлаш билан таҳдид қилган.
Бундан аввалроқ ушбу ҳудудларда Исроил полицияси ва фаластинликлар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтган. Уларнинг бошланишига Исроилнинг Шайх Жарроҳдан фаластинлик оилаларни чиқариб юбориш қарори сабаб бўлган. ҲАМАС ўз талаби бажарилмагач, Исроилга ракеталар билан зарба беришни бошлаган. Ўтган давр ичида Ғазодан Исроил томон 2 мингтага яқин ракета отилган. Зарбалар давомида Исроилда 9 киши ҳалок бўлган. Бунга жавобан Исроил ҳаво амалиётини бошлаб, ҲАМАС ва «Ислом жиҳоди»нинг Ғазодаги объектларига зарба бера бошлаган. Ҳозирда мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида араблар ва яҳудийлар ўртасида тўқнашувлар содир бўлмоқда.
Мавзуга оид
19:00
“Матрица”нинг бузилиши ва тарихий ордер
14:07
Исроилда фавқулодда ҳолат яна бир йилга узайтирилди
16:05 / 24.12.2024
«Моссад» ходимлари «Ҳизбуллоҳ» пейжерлари ва рацияларини портлатиш амалиёти қандай тайёрланганини айтиб беришди
13:38 / 24.12.2024