БМТ бош котиби Исроил-Фаластин можароси оғир инқирозга олиб келишидан огоҳлантирди
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Исроил-Фаластин можаросини дарҳол тўхтатишга чақирди ва икки томон ўртасидаги жанговар ҳаракатлар минтақани назорат қилиб бўлмас инқирозга олиб келишидан огоҳлантирди.
«Жанглар дарҳол тўхтатилиши керак», деб айтган Гутерриш БМТ Хавфсизлик кенгашининг Яқин Шарқдаги можаро юзасидан ўтаётган йиғилишида. БМТ бош котиби сўнгги ҳафтада 200дан кўпроқ кишининг ўлимига олиб келган зўравонликни «мудҳиш» деб атаган.
«Бу кескинлик гуманитар инқирозга ҳамда нафақат Фаластиннинг босиб олинган ерлари ва Исроилда, балки бутун минтақада экстремизм янада кучайишига олиб келиши мумкин», деб айтган Гутерриш.
Аввалроқ Фаластинда Исроилнинг зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 200дан ошгани маълум қилинган. Ўз навбатида, Исроил томондан қурбонлар сони 10 кишига етган.
Шунингдек, Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари 18 май куни Исроил ва Фаластин ўртасидаги қарама-қаршилик бўйича видеомулоқот ўтказади. Иттифоққа аъзо давлатлар можаро бўйича умумий позицияга келишга ҳаракат қилмоқда. ЕИнинг баъзи давлатлари, жумладан, Германия, Австрия ва Словения можарода Исроилни қўллаб-қувватлаётган бўлса, баъзилари уни ўзини босиқ тутишга чақирмоқда.
Мавзуга оид
16:05 / 24.12.2024
«Моссад» ходимлари «Ҳизбуллоҳ» пейжерлари ва рацияларини портлатиш амалиёти қандай тайёрланганини айтиб беришди
12:01 / 24.12.2024
Исроил Эронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини илк бор тан олди
00:02 / 22.12.2024
Владимир Путин: «Суриядаги воқеалар бенефициари — Исроил»
16:40 / 20.12.2024