Ўзбекистон | 14:52 / 19.05.2021
1894
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистондаги ОТМларнинг бири коронавирус туфайли онлайн таълимга ўтди

Нукус шаҳар Санитария эпидемиология осойишталик бўлимига кўра, ТAТУ Нукус филиалида ўқиш масофавий шаклга ўтказилган. Марказнинг 17 майдаги хатида коронавируснинг тарқалишини олдини олиш сабаб сифатида кўрсатиб ўтилган.

Бугун 19 майдан бошлаб филиалда ўқиш тўлиқ онлайнга ўтказилди. Талабаларда Cовид-19 аниқланган, аниқланмагани борасида қўшимча маълумот берилмади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Беруний туманидаги 1-, 54-умумтаълим мактаблари, Нукусдаги «Прогресс» таълим ва ривожлантириш мактаби ва 34-, 15-сонли мактабларда таълим масофавий шаклга ўтказилган эди. 

Шундан кейин ҚҚДУнинг коронавирус сабаб масофавий таълим шаклига ўтказилган факультетлари сони 6 тага етди.

Мавзуга оид