Ўзбекистон | 14:04 / 21.05.2021
9627
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг икки туманида бош солиқчилар ўзгарди

Бектемир ва Учтепа туманларида солиқ инспекцияларининг янги раҳбарлари тайинланди.

Азизжон Эшқувватов Бектемир тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.

Азизжон Эшқувватов

А.Эшқувватов 1984 йилда Украинанинг Қрим вилояти Керч шаҳрида туғилган. 2009 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган. 2019 йилнинг 2 декабридан ҳозирги вақтгача Тошкент шаҳар Бектемир тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

 Шунингдек, Ғиёс Дўстмуҳаммедов Учтепа туман ДСИ бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Ғиёс Дўстмуҳаммедов

 Туман ҳокимлиги хабарига кўра, ушбу тайинлов Давлат солиқ қўмитаси раисининг 2021 йил 10 майдаги буйруғига асосан амалга оширилди.

 Ғ.Дўстмуҳаммедов шу кунга қадар Тошкент шаҳар ДСБнинг Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

 Жорий йил март ойи бошларида Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан Мирзо Улуғбек ва Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияларига янги бошлиқлар тайинланганди.

Мавзуга оид