Жаҳон | 15:10 / 23.05.2021
3904
1 дақиқада ўқилади

Вьетнамда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Фото: Wikiredia.ru

23 май куни Вьетнамда бир палатали парламентга сайловлар бўлиб ўтмоқда. Вьетнам конституциясига кўра, парламент - Миллий йиғин мамлакатдаги олий ҳокимият органи ҳисобланади.

18 ёшдан катта бўлган 69 млндан кўпроқ вьетнамлик сайловларда қатнашиш ҳуқуқига эга. Бу мақсадда 84 мингдан кўпроқ сайлов участкаси соат 7дан ўз ишини бошлаган.

2021 йилдан 2026 йилгача амал қилувчи 15-чақириқдаги парламентдаги 500 ўринга 866 номзод даъвогарлик қилмоқда. Сайловлар натижалари 12 июнда эълон қилинади.

Вьетнам парламенти йилига 4 марта Ханойда ўз сессияларини ўтказиб, уларда мамлакатдаги долзарб иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий масалалар ҳал қилинади, олий давлат лавозимларига тайинловлар маъқулланади.

Янги парламент ўз ишини июлда парламент раиси ва унинг ўринбосарларини сайлашдан бошлайди. Сўнгра президент, вице-президент, бош вазир, олий халқ суди ва олий халқ прокуратураси раҳбарлари учун овоз берилади.

Мавзуга оид