Иқтисодиёт | 16:14 / 24.05.2021
9989
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси 10600 сўмга яқинлашди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 25 май кунидан кучга киради.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 18,48 сўмга ошиб, 10 596,76 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 7,75 сўмга кўтарилиб, 12 940,76 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 0,20 сўмга тушган ва 1 рубль 143,90 сўмни ташкил этган.

Доллар курси 1 ҳафта олдингига нисбатан 30,65 сўмга (қиммат) фарқ қилмоқда.

Мавзуга оид