Сариосиё тумани ҳокими ўзгарди
Бугун Халқ депутатлари Сариосиё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.
Сессия ишида вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этди. Унда туманни ҳар томонлама ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар, келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ўктам Тўраев бошқа ишга ўтгани муносабати билан Сариосиё тумани ҳокими лавозимидан озод қилинди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Абдусалом Хўжақулов Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Сессияда сўзга чиққанлар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мавжуд имконият ва ресурслардан самарали фойдаланиш борасида туман фаоллари олдида турган долзарб вазифалар кўрсатиб берилгани, шу амалий кўрсатмалар асосида ишни тўғри ташкил этиб, ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилиш ва кўзланган марраларга эришиш зарурлигини алоҳида таъкидладилар, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ўктам Тўраев 2019 йил 20 сентябр куни Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланганди.
Мавзуга оид
10:40 / 13.12.2024
Сариосиёда кўчада йўлбарс юргани рад қилинди
07:41 / 07.05.2024
Сурхондарёда одам ўлими билан якун топган ЙТҲ содир бўлди
20:54 / 06.01.2024
Тошкент-Сариосиё йўналишида илк синов парвози амалга оширилди
21:28 / 04.08.2023