Исроилнинг Ғазо секторига берган ракета зарбалари ҳарбий жиноят деб эътироф этилиши мумкин
Исроил томонидан берилган ракета зарбалари оқибатида Ғазо секторидаги 132та бино буткул вайрон бўлган, 316та уйга зарар етган ва яшашга яроқсиз ҳолга келган. Яна 6500та уйга ўртача ёки сезиларсиз даражада шикаст етган.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари ҳарбий жиноят деб малакаланиши мумкинлигини айтди.
"Фуқаролар ва фуқаролик объектларига берилган бундай зарбалар ҳарбий жиноят деб эътироф этилиши мумкин", - деди Бачелет.
Унинг сўзларига кўра, зарбалар ҳарбий объектларга берилгани ўз тасдиғини топмаган.
"Исроилнинг бу биноларда қуролланган гуруҳлар жойлашгани ёки улардан ҳарбий мақсадларда фойдаланилгани тўғрисидаги баёнотларига қарамасдан бунинг исботини кўрмадик", - деди Бачелет.
БМТ гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасининг маълумотларига кўра, Исроил томонидан берилган ракета зарбалари оқибатида Ғазо секторидаги 132та бино буткул вайрон бўлган, 316та уйга зарар етган ва яшашга яроқсиз ҳолга келган. Яна 6500та уйга ўртача ёки сезиларсиз даражада шикаст етган.
Бундан ташқари, 42та мактаб, иккита болалар боғчаси, БМТнинг Яқин Шарқдаги агентлигига қарашли машғулот марказига ракета зарбалари оқибатида зарар етган.
Мавзуга оид
16:05
«Моссад» ходимлари «Ҳизбуллоҳ» пейжерлари ва рацияларини портлатиш амалиёти қандай тайёрланганини айтиб беришди
13:38
“Болалар совуқдан музлаяпти” – БМТ вакиллари қиш фаластинликлар ҳаётини янада оғирлаштираётганини маълум қилди
12:01
Исроил Эронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини илк бор тан олди
00:02 / 22.12.2024