Келесдаги 26-мактаб директорига нисбатан суд жараёни бошланди. У мактаб олдидаги қурилишга қарши чиққани ортидан терговга тортилганди
Тошкент вилояти прокуратураси Тошкент туманидаги 26-мактаб директори Саида Ҳошимова 173 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилганликда гумонланаётгани ҳақида расмий хабар тарқатганди.
26 май куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судида Келесдаги 26-мактаб директори Саида Ҳошимовага нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиш бошланди. Бу ҳақда судланувчининг турмуш ўртоғи Kun.uz мухбирига маълум қилган.
Дастлабки суд мажлисида томонлар таништируви ва прокурор айблов хулосаси ўқиб эшиттирилган.
Воқеалар хронологияси
Саида Ҳошимова ўзи раҳбарлик қилиб келаётган 26-мактаб олдидаги қурилишга қарши чиққанидан сўнг тадбиркор ва маҳалланинг бир нечта аъзолари унинг устидан прокуратурага шикоят қилишади. Шикоят важ қилиниб, прокуратура ва бошқа ташкилотлар томонидан мактаб директорининг фаолияти текширилади.
Шу йил 16 апрел куни Тошкент вилояти прокуратураси Тошкент туманидаги 26-мактаб директори 173 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилганликда гумонланаётгани ҳақида расмий хабар тарқатган.
Бу хабардан тушкунликка тушган мактаб директори Kun.uz’га мурожаат қилиб, жиноятчи эмаслигини, 173 миллион сўмни талон-торож қилмаганини, маҳалла, ҳокимлик ва прокуратура босим қилиб, унга қарши бирлашиб иш кўраётганини маълум қилган эди.
Шундан сўнг Саида Ҳошимова жиноят ишлари бўйича Тошкент тумани судининг 21 апрелдаги ажрими билан лавозимидан четлатилган.
30 апрел куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент тумани суди туман прокурори A.Назаровнинг илтимосномасини қаноатлантириб, Саида Ҳошимовага нисбатан уй қамоғи эҳтиёт чораси қўллаш тўғрисида ажрим чиқарганди.
Навбатдаги суд мажлиси 1 июн куни соат 9:30 га белгиланган.
Kun.uz мазкур суд жараёнларини ёритиб боришни режа қилган.
Мавзуга оид
15:02 / 25.12.2024
Айрим мактаб ходимларига устамалар тўлаш такомиллаштирилади
12:08 / 21.12.2024
Загребдаги мактабда пичоқли ҳужум: бир бола ҳалок бўлди, яраланганлар бор
19:39 / 19.12.2024
Наманганда мактаб директори хизмат хонасини қиморхонага айлантирди
16:56 / 13.12.2024