WhatsApp Ҳиндистон ҳукуматини судга берди
Мамлакатда жорий этилган янги қоидага кўра, WhatsApp хабар жўнатувчи тўғрисидаги маълумотларни ҳукумат сўровига биноан тақдим этишга мажбур.
WhatsApp мессенжери вакиллари Ҳиндистон ҳукуматини судга берди, деб хабар қилмоқда Reuters.
Деҳли олий судига киритилган даъвога кўра, технологик компанияларни шахсий хабар жўнатувчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишга мажбур қилувчи янги қоида Ҳиндистон аҳолисининг конституцион ҳуқуқларини бузади.
Мамлакатда жорий этилган янги қоидага кўра, WhatsApp хабар жўнатувчи тўғрисидаги маълумотларни ҳукумат сўровига биноан тақдим этишга мажбур. Қоида фақат ҳуқуқбузарлик содир этишда гумонланганларга нисбатан тегишли бўлса-да, бошқаларга ҳам татбиқ этилиши мумкин, деб ҳисобламоқда WhatsApp.
Экспертларнинг қайд этишича, суд жараёни Ҳиндистон ҳукуматининг Facebook, Google ва Twitter каби йирик компаниялар билан зиддиятини кескинлаштириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 16 апрелдан «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунга киритилган янги 27-1-модда қонуний кучга кирди.
Бу моддага асосан, ижтимоий тармоқлар ва интернет сервислар Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини жисмонан Ўзбекистонда жойлашган серверларда сақлашлари шарт.
Мавзуга оид
16:58 / 25.12.2024
Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
18:07 / 24.12.2024
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
09:53 / 21.12.2024