Ўзбекистон | 10:40 / 28.05.2021
2565
1 дақиқада ўқилади

83 ёшли жисмоний тарбия ўқитувчиси

Султон Аҳмедов 83 ёшни қарши олмоқда. У шу кунга қадар Андижон вилояти Хонобод шаҳридаги 2-мактабда минглаб ёшларга жисмоний тарбия фанидан дарс бериб келмоқда.

Фото: KUN.UZ

Мактабда иш бошлаганига эса 62 йил бўлди. Шу давр мобайнида бир мактабда дарс ўтди.

"Қувноқ стартлар" мусобақасида ўқувчилари ғолибликни қўлга киритгач, устозга "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони тақдим этилган.

Ҳозирги кунда ўқувчиларга таълим-тарбия бериш мақсадида 2-3 км масофани пиёда ёки велосипедда босиб ўтади.

"Ёмғир-қор ёғаёйтган бўлса ҳам, пиёда ёки велосипедда келаман. Фарзандлар, шогирдлар машинада ташлаб қўяман дейишса ҳам унамайман. Дарсдан сўнг уйга қайтгач,, 1-2 соат деҳқончилик қиламан" - дейди Султон ота.

Қаҳрамонимизнинг 5 нафар фарзанди бўлиб, барчаси олий маълумотли. 

Устознинг ҳаёт йўли барчамизга ибрат бўла олади.

Абдували Қурбонов, kun.uz мухбири.
Монтаж устаси: Боймирза Халилов

Мавзуга оид