Спорт | 14:56 / 28.05.2021
9843
1 дақиқада ўқилади
«Ювентус» Андреа Пирло истеъфога чиқарилганини эълон қилди
«Ювентус» клуби расмий сайти жамоа бош мураббийи Андреа Пирло истеъфога чиқарилганини маълум қилди.
Турин клуби Пирло қўл остида А Серия жорий мавсумида 4-ўринни эгаллаб, ЕЧЛга йўлланма олиш билан бирга Италия кубоги соҳибига айланди. Бироқ А Серия чемпионлиги учун кураш ва ЕЧЛдаги иштирокини эрта тарк этганди.
Италиялик 42 ёшли мутахассис 2020 йилнинг 8 август куни Маурицио Сарри ўрнига «Ювентус» бош мураббийи сифатида иш бошлаб, клуб билан 2022 йилнинг 30 июнь кунига қадар шартнома имзолаганди.
Аввалроқ, Пирло истеъфога чиқарилиши ва унинг ўрнига Массимилиано Аллегри бош мураббийга айланиши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:28 / 28.10.2024
«Арсенал» жароҳатлар гирдобида, Италия дербисида янги юлдуз порлади. Кун ўйинлари
17:00 / 19.10.2024
«Ливерпул», «Барса» ва «Юве» учун жиддий синов. Дам олиш кунларида тавсия этиладиган 4 учрашув
21:26 / 17.05.2024
«Ювентус» Аллегрини истеъфога чиқарди
23:01 / 28.07.2023