Жамият | 10:39 / 31.05.2021
7503
1 дақиқада ўқилади

Фото: Тўрақўрғон тумани ҳокими ёшлар фестивалида иштирок этди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманининг барча ҳудудларида 29-31 май кунлари «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова ҳам иштирок этди.

Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг қайд этишича, фестиваль давомида турли кўнгилочар мусиқий ва спорт тадбирлари, китобхонлик, ибратли оилаларнинг кўрик-танловлари, тадбиркорлик намуналари, бўш иш ўринлари ярмаркаси каби кўплаб тадбирлар ўтказилган.

Тумандаги ёшларнинг эришган ютуқлари, кўзлаган марралари, иқтидор ва салоҳиятлари намойиш этилган. Танловлар ғолиблари ва фаол иштирокчилар туман ҳокимлигининг махсус совғалари билан тақдирланган.

Мавзуга оид