Ўзбекистон | 12:00 / 02.06.2021
15503
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Assalom Havo: мафтункор табиат билан уйғунликда яшаш

Golden House компанияси бошланғич савдоси 226 миллион сўмдан бошланувчи, тўлиқ таъмирдан чиқарилган Assalom Havo турар жой мажмуасидаги қулай хонадонларнинг сотуви бошланганини эълон қилади.

Golden House'нинг янги экологик жиҳатдан тоза ва шинам турар жой мажмуаси Тошкентнинг Яшнобод туманида жойлашган. Лойиҳа замонавий жўшқин шаҳар ҳаёти билан бирга мафтункор табиатнинг ўзига хос сокинлигини ҳам ўзида жамлай олган. Шу тарзда пойтахт марказидан узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган мазкур мажмуа бўлажак аҳолиси ҳаётига фаровонлик, эркинлик ва мусаффо ҳаво бағишлайди. Таъкидлаш жоизки, мажмуа номининг ўзиёқ унинг асосий тамойилларини аниқ белгилаб беради. “Havo” сўзининг ўзи атроф-муҳитнинг тоза кислород, мусаффо ҳаво билан бой эканлигини билдиради.

Assalom Havo мажмуаси умумий майдони 2,12 гектарга тенг бўлган ҳудудни қамраб олган 8 та 5 қаватли иншоотдан иборат. Пухта ўйланган муаллифлик меъморчилиги ва замонавий ечимлари билан кишиларни ўзига жалб қила олади. Девелопер европача услубдаги стандарт талабларига мувофиқ кўчмас мулкни жуда мақбул нархларда таклиф қилади, хорижда машҳур бўлган бундай лойиҳа Тошкентдаги илк эксклюзив тажриба десак, муболаға бўлмайди.

Мазкур кварталдаги мажмуа биносининг замонавий ташқи фасад қисми ва ўзига хос балконлари билан ажралиб туради. Бу ердаги бўлғуси хонадон соҳиблари бахтли ва фаровон ҳаёт кечиришлари мумкин. Баланд ва мустаҳкам деразалар туфайли хонадонлар табиий ёруғлик ва соф ҳаво билан таъминланади.

Хонадонлар замонавий ва мустаҳкам қурилиш тамойиллари туфайли қиш мавсумида иссиқ, ёзда эса салқин бўлади. Ҳар бир хонадонга алоҳида иситиш радиаторлари ва индивидуал икки контурли газ қозонлари ўрнатилади. Шуниси эътиборга моликки, энергия тежовчи уч қаватли ташқи деворлар махсус йиғма-монолит технологиясига асосланган ҳолда амалга оширилади.

Хонадонлар тайёр таъмирланган ҳолда тақдим этилади. Мазкур турар жой мажмуаси нафақат экологик жиҳатдан тоза ҳавоси ва ободонлаштирилган яшил майдонли ҳудуди билан, балки қулай жойлашуви ва инфратузилмаси билан ҳам мижозларни хушнуд этади. Боиси, барча зарур объектлар яқин масофада жойлашган. Харидлар учун автомашинангизда беш дақиқада етиб бориш имкони бўлган “Aвиасозлар” (“Кадышева”) бозори ҳамда Korzinka супермаркети жуда қулай. Бундан ташқари, мажмуа ҳудудига яқин масофада жойлашган дўконлар, банклар, гўзаллик салонлари, фитнес марказлари, дорихона, кафелар ва ресторанлар ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Шунингдек, яқин атрофда жойлашган (“4-Бекат”) метро бекати янги хонадон соҳиблари учун айни муддао бўлади.

Ота-оналарни хурсанд қилиш мақсадида турар жой мажмуаси ҳудуди атрофида бир қанча ўрта таълим мактаблари, футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернати бор эканлигини алоҳида айтиб ўтамиз. Фарзандларингизга болалар мусиқа мактаби, кичкинтойларингиз учун эса барча шарт-шароитларга эга боғчалар манзур бўлиши шубҳасиз.

Мажмуанинг жойлашуви борасидаги афзалликларни эътироф этишда давом этган ҳолда мазкур ҳудудда ўнлаб хусусий ва давлат тиббиёт клиникалари, соғлиқни сақлаш марказлари, спорт ва фитнес клублари бор. Қўшимча равишда Корея маданият маркази, “Бахт кўли” ва гольф клуби ҳам мавжудлигини эслатиб ўтамиз.

Golden House ўз мижозларига ҳар доимгидек кўчмас мулк харид қилишнинг қулай шартларини таклиф этади. Бундан ташқари, мижозларда хонадон учун тўловни 12 ойлик муддатда бўлиб тўлаш каби ажойиб имконият ҳам мавжуд.

Яна бир янгилик: Assalom Havo мажмуаси ҳам “Ассалом, Туркия!” акциясига қўшилади — 12 июнга қадар Assalom Havo ТЖМдан хонадон харид қилинг ва Туркияга йўлланма ютиб олиш имконини берувчи акцияда иштирок этинг!

Assalom Havo билан бахтли ва ёрқин келажак сари!

Call-марказ: +99878-150-11-11

Cайт: gh.uz

Facebook: fb.com/goldenhouseuz

Instagram: @goldenhouseuz

Telegram: t.me/goldenhouseuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид