Россия ва Беларусь махсус хизматлари Ғарбнинг ҳаракатларига қарши биргаликда курашишга келишиб олди
Махсус хизматлар раҳбарлари Россия ва Беларусь миллий манфаатларини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик натижалари ва истиқболини муҳокама қилди.
Витебскда Россия ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин ва Беларусь ДХҚ раиси Иван Тертел ўртасида учрашув ўтказилди.
Икки давлат махсус хизматлари раҳбарлари Ғарбнинг бузғунчилик фаолиятига қарши биргаликда курашишга келишиб олди, деб хабар берди Интерфакс.
"Россия ТРХ ва Беларусь ДХҚ анъанавий қардошлик муносабатлари руҳида Ғарбнинг иттифоқ давлати маконидаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни издан чиқаришга қаратилган бузғунчилик фаолиятига қарши биргаликда кураш олиб боришга келишиб олди", - дейилади ДХҚ хабарида.
Хабарда айтилишича, "махсус хизматлар раҳбарлари АҚШ ва Ғарб давлатларининг тажовузкор сиёсати шароитида Россия ва Беларусь миллий манфаатларини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик натижалари ва истиқболини муҳокама қилди".