Жамият | 12:00 / 05.06.2021
9515
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Rozmetov истеъмолчилар танловига кўра «2020 йил бренди» деб топилди!

22 май куни пойтахтимиздаги Hyatt Regency меҳмонхонасида юртимизнинг энг яхши брендларига “Йил бренди 2020” тўртинчи мукофотини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Ушбу мукофот билан ўтган йил давомида Ўзбекистон бозорида ўз маркетинг тарғиботини муваффақиятли амалга оширган энг фаол компаниялар тақдирланади.

Очиқ овоз бериш йўли билан “Колбаса маҳсулотлари” номинациясида истеъмолчилар танлови айнан бизнинг, севимли Rozmetov колбаса маҳсулотларига ғалаба келтирганидан бағоят мамнунмиз. Овоз беришда 200 мингдан ортиқ истеъмолчилар иштирок этганини инобатга олган ҳолда, биз ҳақиқатан севимли ва талабгир эканлигимизни англадик. Шу сабабли ушбу мукофот компания ходимлари учун янада қадрлидир.

“Йил бренди 2020” мукофотининг ташкилотчилари ва бизнинг ҳурматли, энг яхши, садоқатли ва албатта юксак дид соҳиби бўлган истеъмолчиларимизга миннатдорлик билдирган ҳолда, келгусида ҳам Rozmetov оиласи юртдошларимиз дастурхонларига нафақат юқори ва ўзгармас сифат, бетакрор таъм ва кенг ассортиментга эга, балки ҳар бирингизга нисбатан ҳурмат ва меҳр билан йўғрилган маҳсулотларни етказишда чарчамаслигига ваъда берамиз!

Эътироф учун ташаккур!

Фурсатдан фойдаланган ҳолда, маҳсулотимизнинг юқори сифати ва ўзгармас таъми устида иш олиб борувчи катта ва иноқ Rozmetov оиласининг ҳар бир ходими, ҳар бир бўлимига миннатдорчилигимизни изҳор қилмоқчимиз. Бундай юксак эътироф – айнан сизнинг тинимсиз интилишларингиз, изланишларингиз ва фидокорона меҳнатингиз самарасидир.

Instagram: @rozmetov.uz

Facebook: fb.com/rozmetov.uz

Telegram: t.me/rozmetov_official

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид