Мўғулистонда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда
9 июнда Мўғулистонда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу сайловлар мамлакат конституциясига президентлик муддати билан боғлиқ ўзгаришлар киритилгандан кейин биринчиси бўлади.
Бунгача мамлакат президенти 4 йилга сайланган ва яна бир муддатга қайта сайланиши мумкин бўлган. Ўзгаришларга кўра, энди Мўғулистон президенти ўз лавозимини 6 йиллик бир муддатга эгаллай олади. Шу сабабли 2017 йилда мамлакат президенти этиб сайланган Халтмаагийн Баттулга жорий сайловларда иштирок эта олмаган.
Сайловлар маҳаллий вақт билан соат 7да бошланган ва 22гача давом этади. Унда 2,15 млндан кўпроқ фуқаро иштирок эта олади. Президент лавозими учун уч номзод кураш олиб боради: мамлакатнинг собиқ бош вазири, ҳукмрон Мўғулистон халқ партияси раиси Ухнаагийн Хурэлсух, мухолиф Демократик партиянинг собиқ раиси Содномзундуйн Эрдэнэ ва парламентнинг собиқ депутати, Ўнг сайловчилар коалицияси вакили Дангаасурэнгийн Энхбат.
Экспертларнинг таъкидлашича, президент сайловларининг фаворити Ухнаагийн Хурэлсух ҳисобланади. У раислик қиладиган партия 2020 йил июнда мамлакат парламенти – Буюк давлат хуралига сайловларда ғалаба қозониб, парламентдаги 76 ўриндан 62тасини эгаллаган.
Сайловларда 50 фоиздан ортиқ овоз йиғадиган номзод ғолиб деб тан олинади. Агар номзодлардан бирортаси бундай натижага эриша олмаса, унда энг кўп овоз тўплаган икки номзод иштирокида 2-босқич бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
21:54 / 23.12.2024
Мўғулистон ҳаво ифлосланишини камайтириш учун «кўк кўмир» ишлаб чиқаради
10:57 / 25.11.2024
Мўғулистонда ўзбек кураши бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади
12:50 / 04.11.2024
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Мўғулистонга экспорт қилинади
22:25 / 04.10.2024