Жаҳон | 21:09 / 09.06.2021
20283
1 дақиқада ўқилади

Яшаш сифати бўйича дунёнинг энг яхши шаҳри номи маълум қилинди

Мутахассислар рейтингни тузишда ривожланиш барқарорлиги, маданият, экология, соғлиқни сақлаш, таълим ва инфратузилма каби кўрсаткичларни баҳолаган ва таққослаган.

Янги Зеландиянинг Окленд шаҳри яшаш сифати энг яхши бўлган шаҳар деб тан олинди. Бу ҳақда The Economist журналининг Economist Intelligence Unit (EIU) рейтингида маълум қилинди.

140та шаҳар киритилган рўйхатнинг иккинчи ва учинчи ўринларидан Осака ва Аделаида шаҳарлари жой олди.

Мутахассислар рейтингни тузишда ривожланиш барқарорлиги, маданият, экология, соғлиқни сақлаш, таълим ва инфратузилма каби кўрсаткичларни баҳолаган ва таққослаган.

Рўйхатнинг юқори ўнталигидан қуйидаги шаҳарлар ўрин олди: 

  • Окленд, Янги Зеландия
  • Осака, Япония
  • Аделаида, Австралия
  • Веллингтон, Янги Зеландия
  • Токио, Япония
  • Перт, Австралия
  • Цюрих, Швейцария
  • Женева, Швейцария
  • Мелбурн, Австралия
  • Брисбен, Австралия

Охирги ўринларда эса Дамашқ (Сурия), Лагос (Нигерия), Порт-Морсби (Папуа – Янги Гвинея) ва Дакка (Бангладеш) жойлашди.

Мавзуга оид