Ўзбекистон | 11:23 / 14.06.2021
5028
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркка қатновлар сони ортиши кутилмоқда

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 3 августидан бошлаб Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча парвозлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, ҳафтасига умумий ҳисобда учта мунтазам авиақатнов сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Шунингдек, хабарда авиачипталарни компания расмий сайти, Uzbekistan Airways Sales филиали ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкинлиги таъкидланган.

Мавзуга оид