Жаҳон | 23:21 / 16.06.2021
9056
1 дақиқада ўқилади

Қоронғида равшан кўришга имкон берувчи технология ишлаб чиқилди

Фото: Pixabay

Австралиялик ва европалик тадқиқотчилар қоронғида равшан кўришга имкон берувчи инқилобий технологияни ишлаб чиқишди. Гап оддий кўзойнаклар ойнасини қоплаш мумкин бўлган ўта юпқа плёнка ҳақида бормоқда, деб маълум қилинган Advanced Photonics нашрида.

Материал нанометр ўлчамдаги кристаллар негизида яратилган. У инсон кўзи илғамайдиган инфрақизил нурни у кўра оладиган тасвирга айлантиради.

 «Биз кўринмасни кўринадиган қилдик. Одам сочидан юз марта ингичкароқ нанокристаллардан иборат плёнкани кўзойнакка тушириш мумкин. У қоронғида кўришга имкон берувчи филтр каби ишлайди», деб айтилган хабарда.

 Янги технология муаллифлари унинг нафақат фойдаланишда қулайлиги, балки арзонлиги сабабли оммавий тарзда қўлланиши мумкинлигини таъкидлашмоқда. 

Плёнка хона ҳароратида тайёрланади. Тадқиқотчилар плёнкани яқин орада бозорга чиқаришни режалаштиришмоқда.

Мавзуга оид