“Авто 60-ой”дан жабр кўрганларга пуллари қайтарилмоқда
Ҳозирга қадар 2144 нафар фуқаро пулини қайтаришни сўраб мурожаат қилган. Мажбурий ижро бюроси қолган жабрланувчилардан ҳам ҳудудий ишчи гуруҳларга мурожаат қилишни сўради.
“Авто 60-ой” МЧЖ мансабдор шахслари Ж.Баҳодиров ва бошқаларнинг жиноий ҳаракатлари натижасида жабр кўрган фуқароларга етказилган моддий зарарларни қоплаш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимларидан иборат таркибда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда ишчи гуруҳлар ташкил этилган.
МИБ ахборот хизматига кўра, ҳозирда ишчи гуруҳларга 2 144 нафар фуқаро мурожаат қилиб, ўзларига тегишли ҳисобрақамлар ҳақидаги маълумотларни тақдим қилишган.
Шунингдек, моддий зарарни қайтариш масаласида мурожаат этмаган фуқароларга ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳларга мурожаат қилишлари ва етказилган зарарлар қисқа муддатда уларнинг ҳисобрақамларига ўтказилиши маълум қилинмоқда.
Шу сабабли, жамиятдан жабр кўрган фуқароларнинг аксарияти вилоятларда яшашини инобатга олиб, уларга янада қулайлик яратиш ва ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида, қуйидаги манзилларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти) ҳамда пластик карточкалари билан МИБ ҳудудий бошқармаларига (душанба-жума кунлари соат 09:00 дан 18:00 га қадар) мурожаат қилишлари сўралади.
Мавзуга оид
16:45 / 22.12.2024
Жиззахда тадбиркорнинг биноси учун фойдаланишга рухсатнома олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
09:50 / 18.12.2024
Европада кекса кишиларни алдаган фирибгарлар тармоғи фош этилди
10:00 / 10.12.2024
Молиявий фирибгарликларнинг олдини олишда антифрод тизимларнинг роли қандай?
18:45 / 21.11.2022