Ўзбекистон | 16:18 / 24.06.2021
10475
1 дақиқада ўқилади

ХТВ нима сабабдан 9-синф битирувчиларига шаҳодатномаларнинг нусхаси берилаётганини тушунтирди

Халқ таълими вазирлиги нима сабабдан 9-синф битирувчиларига шаҳодатномаларнинг асли эмас, унинг нусхаси берилаётганини тушунтирди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 11 йиллик мажбурий таълим жорий этилгани сабабли, аксарият 9-синф ўқувчилари таълимни ўз мактабида давом эттиради, уларнинг шаҳодатномаларининг оригинали ҳам мактабда сақланади. 

“Агар 9-синфдан кейин ўқувчи бошқа мактабга ёки академик лицейга ўқишга қабул қилинса, ушбу ўқишга кирган таълим муассасаси томонидан берилган маълумотнома (талон) асосида шаҳодатноманинг оригинал нусхаси бериб юборилади. Бу масалада ота-оналар мактаб директорига мурожаат этишлари мумкин”, дейилади вазирлик изоҳида.
 
Қайд этилишича, 11 йиллик мажбурий таълимни тамомлаганидан сўнг эса битирувчиларга аттестатлари тантанали равишда топширилади.

Мавзуга оид