Ҳиндистонда COVID-19 қурбонлари сони 400 мингдан ошди
Ҳиндистон АҚШ ва Бразилиядан сўнг ушбу кўрсаткич қайд этилган учинчи мамлакат бўлди.
Ҳиндистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 400 мингдан ошди.
Ҳиндистон АҚШ ва Бразилиядан сўнг ушбу кўрсаткич қайд этилган учинчи мамлакат бўлди.
Экспертларнинг фикрича, аслида бу рақам янада кўпроқни ташкил этиши мумкин, чунки Ҳиндистонда кўплаб ўлим ҳолатлари расман қайд этилмайди.
Мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 30 миллиондан ошган, ушбу кўрсаткич бўйича у фақат АҚШдан ортда қолмоқда (33,6 миллион ҳолат).
Охирги ҳафталарда Ҳиндистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари суткасига 40 мингга тушди. Май ойида кунига 400 минг ҳолат қайд этилганди.
Шу билан бирга, экспертлар мамлакатда коронавируснинг учинчи тўлқини юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Ҳиндистонда коронавирусга қарши эмлаш январда бошланганди, айни вақтга келиб аҳолининг атиги 5 фоизи тўлиқ эмланди.
Мавзуга оид
18:07 / 24.12.2024
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024