Ўзбекистон | 08:49 / 03.07.2021
3254
2 дақиқада ўқилади

Нукусда биринчи марта қўл жанги бўйича халқаро турнир ўтказилди

2021 йил 2 июль куни Нукус шаҳридаги Амфитеатрда қўл жанги бўйича профессионал спортчилар ўртасидаги халқаро турнир бўлиб ўтди.

Турнирда юртимиз спортчилари билан бирга Россия, Беларусь, Украина, Озарбайжон ҳамда Камерундан келган қўл жанги усталари ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Турнирнинг тантанали очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов иштирок этди. 

Мусобақада 6 та жанг ўтказилди. Якунга кўра, барча вазн тоифасида ҳамюртларимиз ғалаба қозонишди:
1)  Нурпейис Қарлыбаев (рақиби озорбайжонлик Руслан Маматов);

2)  Мафтуна Қуўандыкова (рақиби россиялик Диана Саадуллаева);

3)  Шаҳбоз Турсунов (рақиби россиялик Арсен Мутачев);

4)  Олим Нормуродов (рақиби украиналик Мкртчан Евгений);

5)  Шерзод Жуманазаров (рақиби камерунлик Нгуефак Тонлеу);

6)  Жаҳонгир Жумаев (рақиби белоруссиялик Юрий Бубачкин). 

Жанг иштирокчиларига Жўқорғи Кенгес Раиси Мурат Камалов 3 минг, 2 минг ва 1 мингAҚШ доллари пул мукофотларини топширди.

Эслатиб ўтамиз, Нукусда бу каби халқаро турнир биринчи марта ўтказилди.

Мавзуга оид