Жаҳон | 21:46 / 15.07.2021
6513
1 дақиқада ўқилади

ЖАРдаги тартибсизликлар вақтида ҳалок бўлганлар сони 117 нафарга етди

Жанубий Африка Республикасида собиқ президент Жейкоб Зума панжара ортига юборилгандан кейин бошланган тартибсизликлар вақтида 117 киши ҳалок бўлди. Аввалроқ 72 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Тартибсизликлар юз бераётган Гаутенг ва Квазулу-Натал провинцияларига қўшинлар жўнатилган.

Таъкидланишича, Гаутенгда тартибсизликлар вақтида 26 киши, Квазулу-Наталда эса 91 киши ҳалок бўлган. Улардан аксарияти дўконлар ва савдо марказларининг талон-торож қилиниши вақтида юз берган ур-йиқитлар қурбони бўлган.

79 ёшли Жейкоб Зума ўтган ҳафта қамоқ жазосини ўтай бошлади. У судга ҳурматсизлик қилишда айбланиб, 15 ойга озодликдан маҳрум этилди. Зума давлатни эгаллаб олиш иши бўйича тергов олиб бораётган комиссия олдида 15–19 феврал кунлари кўрсатмалар бериши керак бўлган, бироқ конституциявий суднинг бу талабини бажармаган.

Мавзуга оид