Жаҳон | 23:40 / 16.07.2021
19294
1 дақиқада ўқилади

Амстердамда 3D-принтерда тайёрланган кўприк фойдаланишга топширилди

Кўприкка пиёдалар ўтиши вақтидаги ўзгаришларни қайд этувчи сенсорлар ўрнатилган. Олинган маълумотлар экспертларга кўприкнинг қадам ташланганида эгилиши, ундан кунига неча киши ўтишини аниқлашга ёрдам беради. 

Фото: amsterdam.nl

Амстердамдаги Аудезейтс Ахтербургвал каналига 3D-принтерда тайёрланган дунёдаги биринчи пиёдалар кўприги ўрнатилди.

Ўн икки метрли кўприк Нидерландиянинг MX3D компанияси томонидан тайёрланди, уни Лондон Империя коллежи тадқиқотчилари синовдан ўтказади.

Кўприкка пиёдалар ўтиши вақтидаги ўзгаришларни қайд этувчи сенсорлар ўрнатилган. Олинган маълумотлар экспертларга кўприкнинг қадам ташланганида эгилиши, ундан кунига неча киши ўтишини аниқлашга ёрдам беради. 

Кўприкни тайёрлаш 2017 йил мартда бошланганди ва ярим йил давомида тайёр бўлди. 

У 2018 йил октябрда Dutch Design Week кўргазмасида намойиш этилди. Янги кўприк каналнинг икки қирғоғини атиги икки йил боғлаб туради. Ундан эски кўприкни таъмирлаш якунлангунига қадар фойдаланилади.

Агарда принтерда чоп этилган кўприк ўзини оқласа, ушбу технологиядан бошқа лойиҳаларда ҳам фойдаланилади.

Мавзуга оид