«Биз бундай ҳалокатни ҳали кўрмагандик» — Германия ғарбидаги сув тошқини фото ва видеоларда
Шимолий Рейн-Вестфалия ва Рейнланд-Пфальц ерларида одамлар уйларининг томига чиқиб, сувдан сақланмоқда, ўнлаб кишилар ҳалок бўлган. Маҳаллий ҳукумат фавқулодда ҳолат эълон қилган.
15 июль куни Германия ғарбида ёғган кучли ва давомли ёмғирлар сув тошқинларини келтириб чиқарди. Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 100га яқин, ўлим ҳолатлари асосан Шимолий Рейн-Вестфалия ва Рейнланд-Пфальц ерларига тўғри келади, юзлаб кишилар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Интернетда тарқалган видеоларда одамлар бир неча соат мобайнида ўз уйларининг томига чиқиб олиб жон сақлаганини кўриш мумкин.
Айрим ҳолларда уларни вертолётлар орқали томлардан олиб кетишга тўғри келган.
«Биз шу вақтгача бундай кўламдаги ҳалокатга гувоҳ бўлмагандик», — дея тан олди Рейнланд-Пфальц ери бош вазири Малу Драйер.
ГФР канцлери Ангела Меркель қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган, шунингдек, табиий офат вақтида ишлаётган қутқарувчилар ва кўнгиллиларга миннатдорчилик изҳор этган.
Метеорологларнинг прогнозларига кўра, Германиянинг жануби-ғарбий қисмида ҳам кучли ёмғирлар ёғиши кутилмоқда, бу ҳудудлар аҳолиси ҳам сув тошқинларига тайёргарлик кўрмоқда.
Мавзуга оид
10:30 / 24.12.2024
Германия Киевга кенг қамровли янги қуроллар пакетини тақдим этади
18:40 / 21.12.2024
Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерга таъзия йўллади
08:03 / 21.12.2024
Германияда машина рождество бозоридаги кишилар устига ҳайдалди
22:59 / 19.12.2024