Ўзбекистон | 11:20 / 16.07.2021
7945
2 дақиқада ўқилади

Залмай Халилзод: “АҚШга хайрихоҳ бўлганларни Афғонистондан олиб чиқиб кетиш бўйича иш олиб борилмоқда”

Фото: Мухаммад Зохир Агбар / Asia Plus

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Ўзбекистонга ташриф буюриб, «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференциясида иштирок этмоқда. Тадбир олдидан у маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари билан учрашди.

Kun.uz мухбири дипломатдан Афғонистонда толиблар томонидан таъқиб этилаётган, АҚШ ҳукуматига хайрихоҳ бўлган ва бугун хавф остида қолганларни қўшма штатларга эвакуация қилиш масаласи борасида сўради.

«Албатта, бу ҳақда президент Байден ҳам, Конгресс ҳам гапиряпти, бу масала доимий муҳокамалар мавзуси бўлиб турибди. АҚШга хайрихоҳ бўлган ва айни пайтда ўзини хавф остида сезаётган Афғонистон фуқароларини босқичма-босқич АҚШга кўчириш устида ишланмоқда.

Фақат уларга визалар бериш, керакли ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнларга вақт керак. Қолаверса, бу фуқаролар маълум муддат учинчи давлатда бўлишлари лозим», – дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Залмай Халилзод ўз сафари давомида Қатар ва Покистонга ҳам ташриф буюриши режалаштирилган.

Мавзуга оид