Наманганда кўприк созлаш ишлари сабаб транспорт ҳаракати вақтинча чекланди
Наманганда кўприк созлаш ишлари сабаб ҳаракат вақтинча чекланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, об-ҳаво ўзгариб, ёмғир ёғиши натижасида Косонсой тумани томонидан сел тошқини келиб, Наманган шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р-117 "Тўрақўрғон-Наманган-Чортоқ" автомобил йўлининг 15-километрида жойлашган кўприкка зарар етгани сабаб созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳаракат тўлиқ чекланди.
Шунингдек, 4Р-112 "Фарғона ҳалка йўли" автомобиль йўлининг 73-километрида жойлашган "Ташлама" кўпригига зарар етганлиги сабаб созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳаракат қисман (бир томонлама ташкил этилган) чекланди.
Ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгиларига риоя қилиб, тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида вақтинча айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.
Мавзуга оид
19:43 / 11.01.2025
Наманганда лицензиясиз Умра тадбирини ташкил этган фирма жаримага тортилди
16:20 / 06.01.2025
Наманганда шифокорлар боланинг ҳаётини сақлаб қолди
07:34 / 23.12.2024
40 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
19:05 / 26.11.2024