Асқар Акаев Қирғизистонга нима учун қайтганини айтди
Акаев президент Садир Жапаров билан учрашган.
Қумтор олтин кони иши бўйича сўроқда қатнашиш учун Россиядан Бишкекка келган Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев илк баёнотини берди.
«Мен Қумторни қандай, нима учун қурганимиз, қандай хатолар юз берган бўлиши мумкинлиги, бир сўз билан айтганда, ҳаммаси тўғрисида сўзлаб бергани келдим. Тергов давом этади, мен бугун келдим, иш билан энди танишдим»,— деди Акаев.
У Бишкекка бир ҳафтага келганини айтди, деб хабар бермоқда «Sputnik Қирғизистон».
Акаев шунингдек, президент Садир Жапаров билан учрашганини айтди.
«Жапаров билан қароргоҳида учрашдик. Ҳаммасини айтиб беришим учун менга йўл очгани туфайли миннатдорлик билдирдим»,— деди у.
Асқар Акаев Қирғизистонни 1991 йилдан 2005 йилгача бошқарган, сўнгра президентликдан четлатилган. У Россияга кетган ва илмий фаолият билан шуғулланган. Июль ойида Асқар Акаев халқаро қидирувга берилди.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024