Иқтисодиёт | 08:32 / 06.08.2021
11733
2 дақиқада ўқилади
Иқтисодий тараққиёт вазирлигининг вазифалари кенгайтирилди
Президент томонидан «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармон имзоланди.
Ҳужжат билан 26.03.2020 йилдаги «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5975-сон фармонда баён этилган Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг асосий вазифаларига қўшимчалар киритилди.
Хусусан, вазирлик зиммасига давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш соҳасида қуйидаги вазифалар юклатилди:
- «Давлат функциялари – бизнес учун имконият» лойиҳаси ва давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг комплекс механизми амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш ва вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функциялари, шунингдек хусусий секторнинг тегишли таклифларини эълон қилиш ва муҳокамадан ўтказиш учун электрон майдонча фаолиятини юритиш;
- хусусий секторга берилиши мумкин бўлган давлат функцияларини таҳлил қилиш ва ўрганиш натижасида тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.
Мавзуга оид
14:02 / 16.11.2024
Президент 9 нафар сенаторни тайинлади
12:32 / 22.10.2024
Профтаълим муассасалари техникумларга бирлашяпти – тизимда қандай ўзгаришлар бор?
15:14 / 25.07.2024
Тошкент, Бухоро ва Наманганда заргарлик марказлари ташкил этилади
11:12 / 25.05.2024