Жаҳон | 16:42 / 09.08.2021
10253
1 дақиқада ўқилади
Хитой ва Ҳиндистонда кучли сув тошқинлари рўй берди
Дачжоу шаҳридаги сув омборида сув сатҳи меъёрдагидан 2,2 метр ортиқроққа кўтарилган.
Хитойда тинимсиз ёмғир ёғиши натижасида кенг кўламдаги сув тошқинлари содир бўлди, 80 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди, деб хабар берди Reuters.
Агентликнинг маълумот беришича, табиий офат Сичуан провинциясида юз берган. Дачжоу шаҳридаги сув омборида сув сатҳи меъёрдагидан 2,2 метр ортиқроққа кўтарилган.
Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида 357та қишлоқ сув остида қолди, деб хабар берди NDTV. Сув тошқинларига ёмғирлар сабаб бўлган.
Гонда шаҳрида Гхагхра дарёси тошиши оқибатида бошланғич мактаб вайрон бўлган.
Мавзуга оид
23:04 / 24.12.2024
Хитой қутб сувларида сузишга қодир дунёдаги энг йирик юк ташувчи кемани синовдан ўтказди
21:52 / 24.12.2024
Хитойда 2027 йил охирига бориб 5G алоқа тармоғидан фойдаланувчилар улуши 85 фоизга етказилади
18:07 / 24.12.2024
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
17:07 / 24.12.2024