Ўзбекистон | 10:09 / 10.08.2021
16543
3 дақиқада ўқилади

Коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар 900га яқин, икки касалликдан 11 киши вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 891 кишида коронавирус, 457 кишида пневмония аниқланиб, жами 11 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 9 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 138382 (+891) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 42 нафари Андижон вилоятида,
  • 24 нафари Бухоро вилоятида,
  • 79 нафари Жиззах вилоятида,
  • 22 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 19 нафари Навоий вилоятида,
  • 41 нафари Наманган вилоятида,
  • 83 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 28 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 89 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 88 нафари Фарғона вилоятида,
  • 46 нафари Хоразм вилоятида,
  • 91 нафари Тошкент вилоятида,
  • 153 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 93 нафар,
  • Андижон вилоятида 95 нафар,
  • Бухоро вилоятида 18 нафар,
  • Жиззах вилоятида 101 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 24 нафар,
  • Навоий вилоятида 64 нафар,
  • Наманган вилоятида 40 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 99 нафар,
  • Фарғона вилоятида 89 нафар,
  • Хоразм вилоятида 53 нафар,
  • Тошкент вилоятида 93 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 131781 (+875) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган 7 бемор вафот этиб, расмий статистикага кўра ушбу касалликдан вафот этганлар сони 941 нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, 9 август куни 457 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 15399 нафарга етди. Сўнгги бир кунда уларнинг 584 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 8121 нафарни ташкил қилмоқда. 

4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 103 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда кунлик эмланишлар сони ярим миллиондан ошиб кетгани ҳақида хабар берди.

9 август куни ҳудудлар бўйлаб 638 058 доза вакцина қўлланди. Шундан:

  • 1-босқич эмланганлар 558 416 нафарни, 
  • 2-босқич эмланганлар 69 138 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 10 504 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатда жами 10 663 284 доза вакцинадан фойдаланилган. Шундан:

  • 1-босқич эмланганлар 7 387 495 нафарни, 
  • 2-босқичда эмланганлар 2 377 313 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 898 476 нафарни ташкил қилди. 

Шу кунгача тўлиқ эмланганлар 1 360 237 нафарни ташкил қилмоқда.

9 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Самарқанд вилояти (115 524 доза), 
  • Қашқадарё вилояти (73 505 доза),
  • Андижон вилояти (66 409 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Наманган  вилоятида 1 244 319 доза, 
  • Фарғона вилоятида 1 240 161 доза, 
  • Андижон вилоятида 1 158 987 дозани ташкил қилмоқда.

Мавзуга оид