Ўзбекистон | 10:29 / 13.08.2021
18597
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус ва пневмония: Кунлик ҳолатлар сони яна 1,5 мингга яқин, 12 бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 948 кишида коронавирус, 521 кишида пневмония аниқланиб, жами 12 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 12 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 141158 (+948) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 91 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 42 нафари Андижон вилоятида,
  • 23 нафари Бухоро вилоятида,
  • 65 нафари Жиззах вилоятида,
  • 27 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 19 нафари Навоий вилоятида,
  • 47 нафари Наманган вилоятида,
  • 93 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 29 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 90 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 82 нафари Фарғона вилоятида,
  • 40 нафари Хоразм вилоятида,
  • 96 нафари Тошкент вилоятида,
  • 204 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 89 нафар,
  • Андижон вилоятида 84 нафар,
  • Бухоро вилоятида 23 нафар,
  • Жиззах вилоятида 72 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 31 нафар,
  • Навоий вилоятида 20 нафар,
  • Наманган вилоятида 23 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 132 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 44 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 89 нафар,
  • Фарғона вилоятида 88 нафар,
  • Хоразм вилоятида 35 нафар,
  • Тошкент вилоятида 99 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 134307 (+945) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг 8 нафари вафот этиб, расмий статистикагакўра касалликдан вафот этганлар сони 964 нафарни ташкил қилди.

ССВ 12 август куни 521 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 16885тага етгани ҳақида хабар берди. Кеча уларнинг 424 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 9502 нафарни ташкил қилмоқда. 

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 114 нафарга етди.

Мавзуга оид