АҚШда Tesla автомобиллари иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари юзасидан тергов бошланди
АҚШнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича миллий бошқармаси (NHTSA) Tesla компаниясига нисбатан тергов бошлади. Бу тергов компания электромобиллари иштирокида юз берган бир нечта йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ ҳолда ўтказилмоқда. Таъкидланишича, авариялар вақтида автомобилларда автопилот ишчи ҳолатда бўлган.
NHTSA’нинг маълум қилишича, 2018 йилдан бери автопилоти ёқиқ бўлган Tesla автомобиллари бошқа транспорт воситасига урилган 11та ҳолат қайд этилган. Улардан 4таси 2021 йилда юз берган.
NHTSA бундай ҳолатларни текшираётгани ҳақида аввалроқ маълум қилинган. Ҳозирда бошқарма расмий тергов бошланганини эълон қилди.
Ҳозирда аксарият замонавий машиналар автопилотлар билан жиҳозланган бўлса-да, Tesla унинг автомобиллари илғорроқ ҳайдовчисиз бошқарув тизими Autopilot билан таъминланганини бир неча бор таъкидлаб келган.
Эндиликда NHTSA 2014 йилдан 2021 йилгача сотилган Tesla автомобилларида ушбу тизим қандай ишлашини текширмоқда. Таъкидланишича, тергов натижалари турлича кўриниш олиши мумкин: NHTSA ҳеч қандай чора қабул қилмаслиги, Tesla’дан ўз автопилотлари ишига тузатиш киритишни талаб қилиши ёки унинг ишлатилишини тўлиқ тақиқлаши мумкин.
Тергов бошлангани маълум бўлгандан кейин Tesla акциялари 5 фоизга арзонлашган.
Мавзуга оид
20:59 / 20.12.2024
Tesla компанияси носозлик туфайли 700 мингга яқин автомобилини чақириб олади
18:14 / 11.12.2024
“Ҳайдовчисиз таксилар” — Tesla роботаксиси қандай ишлайди?
17:25 / 03.12.2024
Суд Tesla компаниясига Илон Маскка 56 млрд доллар тўлашни тақиқлади
19:26 / 29.11.2024