Ўзбекистон | 10:10 / 19.08.2021
15204
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар 800дан ошиқ, пандемия бошидан буён қурбонлар сони расман мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда 844 кишида, 386 кишида коронавирус аниқланиб, икки касалликдан 11 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 18 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 146459 (+844) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 70 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 39 нафари Андижон вилоятида,
  • 21 нафари Бухоро вилоятида,
  • 51 нафари Жиззах вилоятида,
  • 25 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 16 нафари Навоий вилоятида,
  • 36 нафари Наманган вилоятида,
  • 91 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 24 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 92 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 73 нафари Фарғона вилоятида,
  • 39 нафари Хоразм вилоятида,
  • 98 нафари Тошкент вилоятида,
  • 169 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 86 нафар
  • Бухоро вилоятида 15 нафар,
  • Жиззах вилоятида 70 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 27 нафар,
  • Навоий вилоятида 22 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 182 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 92 нафар,
  • Фарғона вилоятида 71 нафар,
  • Хоразм вилоятида 23 нафар,
  • Тошкент вилоятида 94 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 139021 (+791) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг 8 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича ушбу касаллик қурбонлари сони сони 1002 нафарни ташкил қилди.

18 август куни 386 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 19586 нафарга етди. Кеча уларнинг 375 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 12168 нафарни ташкил қилмоқда. 

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 132 нафарга етди.

Мавзуга оид