Жиззахда жорий йилнинг 7 ойида йўл транспорт ҳодисалари сони маълум қилинди
Жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида Жиззах вилоятида 232та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган. Мазкур ЙТҲ оқибатида 74 нафар фуқаро вафот этган бўлса, 187 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатини олган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ катта инспектори Эркин Очилов маълум қилди.
Ушбу содир этилган йўл транспорт ҳодисалари оқибатида Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жами 127 та жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида Жиззах вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг 33 таси ҳайдовчиларнинг ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида содир бўлгани ва мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 20 нафар инсон вафот этгани маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
09:58 / 07.01.2025
Кир ювиш машинасининг қуритиш қисмида қисилиб қолган бола қутқарилди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
15:25 / 15.12.2024
Тошкент-Термиз йўлининг Жиззахдаги довондан ўтган қисмида юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланди
18:54 / 10.12.2024