Ўзбекистон | 07:27 / 20.08.2021
9208
3 дақиқада ўқилади
Коронавирус белгилари соғайгандан кейин дарҳол йўқолмаслиги мумкин — Барно Одилова
Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова коронавирусга чалинган беморлар даволанганларидан сўнг қандай кун тартибига амал қилишлари зарурлиги бўйича маълумот берди.
Одиловага кўра, коронавирус билан касалланиб, шифохонада ёки уйда даволанган беморларда касалликнинг даражасига кўра, қуйидаги белгилар муайян муддатга сақланиб қолади:
- умумий ҳолсизлик;
- таъм ва ҳид сезмаслик;
- иштаҳа пастлиги;
- мушаклардаги оғриқ;
- руҳий номутаносиблик (тушкунлик, уйқучанлик ёки уйқусизлик)
- респиратор белгилар (йўтал, нафас олиш қийинчилиги, кўкрак қафасидаги оғриқлар.
Бундай ҳолатларда беморнинг парвариши ва кун тартибини ташкиллаштиришда нималарга аҳамият бериш керак?
- Беморлар учун алоҳида шароит яратиш, кириш-чиқиш ва мулоқотларни чеклаш.
- Бемор ётоқхонасини тез-тез шамоллатиш, хона ҳароратини 24 даражадан пасайиб кетмаслигига эришиш (кондиционер ва вентилятордан фойдаланмаслик), кунига 2-3 маҳал намли тозалаш ишларини ўтказиш.
- Бемор фақат ётоқ ҳолатда бўлишининг олдини олиш (дам-бадам кунига 4-5 маҳал ўтириш ва бунда нафас олиш машқлари ҳамда енгил гимнастика машқларини бажариш, парваришловчи шахс томонидан кўкрак қафаси ва оёқ-қўлларини енгил уқалаш).
- Беморнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш (қўлларини тез-тез ювиш, тишларни тозалаш, ҳолатига кўра кунига 1 маҳал душ қабул қилиш, ётоқ бемор тана қисмларини нам сочиқ билан артиш).
- Беморнинг овқатланишига аҳамият бериш, бунда кунига 2 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқликни кам-камдан тез-тез ичиш (муздек, ширин-газли ва энергетиклар, спиртли ичимликлардан чекланиш); кунига 6-7 маҳал енгил овқатланиш (рационда сут маҳсулотлари, мева-сабзавот ва кўкатлар, дуккакликлар, ёрмалар бўлишини таъминлаш, ёғсиз гўшт, айниқса парранда гўштларини истеъмол қилиш ҳамда кучли қовурилган, ёғли ва ҳазми қийин бўлган хамирли таомлар, таркибида туз, шакар ва ёғ миқдори кўп бўлган овқатлар, фаст-фудларни чеклаш);
- Жисмоний фаолликни унутмаслик (эрталабки бадантарбия ва кун давомидаги енгил жисмоний машқлар, ҳаттоки ётоқли беморлар учун ҳам фойдали, шунингдек, ҳолатга кўра тоза ҳавода сайр).
- Беморни қўллаб-қувватлаш, стресслардан эҳтиёт қилиш, кайфиятини кўтариш, яхши ҳамсуҳбат бўлиш, тўлақонли ухлашини таъминлаш, телефон еки телевизорда хаяжонланиш, асабийлашишга ундовчи кўрсатув ва фильмларни томоша қилмаслик, китоб ўқиш, севимли машғулотлар билан банд бўлиш.
- Дори дармонлардан оқилона фойдаланиш, бунда уларни фақат шифокор тавсиясига кўра қабул қилиш.
Ушбу маслаҳатларга амал қилиш орқали касаллик ва унинг асоратларини тезда енгишга эришиш мумкин, дейди Барно Одилова.
Мавзуга оид
09:30 / 09.09.2021
Шимолий Македонияда COVID-шифохонада чиққан ёнғинда 10 киши ҳалок бўлди
15:05 / 06.09.2021
Коронавируснинг мю штамми антитаналар ҳимоясини четлаб ўтиш хусусиятига эгалиги айтилди
21:43 / 02.09.2021
Германия Ўзбекистонга 10 минг доза Casirivimab/Imdevimab препаратини юборди
23:32 / 01.09.2021