Ўзбекистон | 10:27 / 20.08.2021
12475
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус ва пневмония: Жами ҳолатлар сони 1,2 мингдан кўпроқ, яна 9 бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 863 кишида коронавирус, 395 кишида пневмония аниқлангани, икки касалликдан яна 9 киши вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 19 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 147322 (+863) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 92 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 41 нафари Андижон вилоятида,
  • 27 нафари Бухоро вилоятида,
  • 50 нафари Жиззах вилоятида,
  • 20 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 20 нафари Навоий вилоятида,
  • 39 нафари Наманган вилоятида,
  • 93 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 22 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 88 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 90 нафари Фарғона вилоятида,
  • 31 нафари Хоразм вилоятида,
  • 93 нафари Тошкент вилоятида,
  • 157 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 89 нафар,
  • Андижон вилоятида 130 нафар,
  • Бухоро вилоятида 36 нафар,
  • Жиззах вилоятида 48 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 20 нафар,
  • Навоий вилоятида 18 нафар,
  • Наманган вилоятида 78 нафар
  • Самарқанд вилоятида 173 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 69 нафар
  • Сурхондарё вилоятида 105 нафар,
  • Фарғона вилоятида 83 нафар,
  • Хоразм вилоятида 25 нафар,
  • Тошкент вилоятида 85 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 108 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 140088 (+1067) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 6 нафари вафот этиб, расмий статистикага кўра шу вақтгача ушбу касалликдан вафот этганлар сони 1008 нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, 19 август куни 395 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 19981тага етди. Кеча уларнинг 353 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 12521 нафарни ташкил қилмоқда. 

Пневмонияга чалинган 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача ушбу касаллик қурбони бўлганлар сони 135тага етди.

Мавзуга оид